ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Ёшлар истиқболини кўзлаб

“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан давлатимиз раҳбарининг топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Юнусобод тумани 3-сектор ҳудудидаги 16 та маҳаллада яшовчи, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 11 736 нафар ёшлар  тўлиқ хатловдан ўтказилиб, “Ёшлар баланси” платформасига киритилди. Улар пойтахт ИИББ, туман ИИО ФМБ раҳбарларига бириктирилди ва тоифаларга ажратилди.Туманнинг 3-сектор раҳбарига бириктирилган Адолат маҳалласида яшовчи 284 нафар ёшларнинг муаммолари ўрганиб чиқилиб, амалий ёрдам кўрсатиш истиқболлари режалаштирилди.Таъкидлаш лозимки,  шу кунга қадар 3-сектор раҳбари раислигида ҳудудда истиқомат қилувчи ёшлар билан  15 марта учрашувлар бўлиб ўтди. Жами келиб тушган 52 та мурожаат ўрганилиб, уларнинг 38 таси ижобий ҳал этилди, 14 таси бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.Шунингдек, куни кеча сектор штабида уюштирилган ёшлар билан учрашувда 120 дан ортиқ ёшлар иштирок этиб, ўзларининг турли муаммолари, масалалари ечими борасида саволлар билан мурожаат этишди. Улардан 50 нафарининг муаммолари тингланиб, аксарияти ижобий ҳал этилди.Бундан ташқари, 4 нафар ёшларнинг контракт тўловларини тўлаб бериш бўйича сертификатлар тақдим этилди ҳамда ёшлар билан ишлашда фаоллик кўрсатиб келаётган 3 нафар ёшлар етакчиларига сектор раҳбарининг миннатдорчилик фахрий ёрлиқлари топширилди.

7 Май 2024 йил

139

Сайёр судда пробация ҳисобидаги шахслар жазодан озод этилди

Пойтахтнинг  Чилонзор туманида жойлашган “Боғзор” маҳалласида  сайёр суд ўтказилди.Чилонзор тумани ИИО ФМБ пробация бўлими ходимлари томонидан  18 нафар назорат остидаги шахслар судга олиб келинди.  Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьялари иштирокида ўтказилган  сайёр суд мажлисида 9 нафар шахсларга нисбатан тақдимномалар кўриб чиқилди.Пробация хизмати тартиб-қоидаларига тўлиқ амал қилиб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, яшаш ва иш жойидан ижобий тавсифланган, шунингдек, суд томонидан тайинланган жазонинг тегишли қисмини ўтаб бўлган маҳкумларнинг ўталмай қолган жазосидан ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.Шунингдек, сайёр суд мажлиси якунида туман судининг судьялари томонидан назорат остидаги шахсларни қизиқтирган саволларга жавоб берилиб, ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

7 Май 2024 йил

88

Ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилди

Куни кеча Тошкент шаҳар ИИББда Россия федерацияси ИИВнинг Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари полиция генерал-майори Сергей Уколов бошчилигидаги делегация билан расмий учрашув ўтказилди.  Учрашув доирасида меҳмонлар мамлакатимиз ички ишлар органлари, хусусан, Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркибига хизмат ўташлари учун яратилган шароит, кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш, жанговор тайёргарлиги каби масалалар борасида олиб борилаётган ишлар билан таништирилиб, ўзаро фикр алмашдилар.  Соҳавий хизматлар фаолияти билан яқиндан танишган меҳмонлар учрашув сўнгида ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама этишди. Ҳар икки томон соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш фаолиятини такомиллаштириш мақсадида, тўпланган тажрибаларни ўрганиб оммалаштириш, маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш, ҳар икки томон ходимлари ўртасида мунтазам равишда семинар-тренинг, видео конференциялар ўтказиб бориш тўғрисида келишиб олдилар.Бундан ташқари делегация аъзолари Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ихтисослаштирилган мактаб интернати, “Жар” спорт мажмуаси ва Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси фаолияти билан таништирилди. 

6 Май 2024 йил

203

Интерактив хизматлар

Text to speech