Бугунги кунда кибержиноятчилар алдов йўли билан ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларингизни эгаллаб олиб, сизнинг номингиздан бошқаларга зарарли дастурларни юбормоқда.
Жиноятчиларнинг туғози қуйидагича ишламоқда.
Дастлаб улар сизга телеграм ижтимоий тармоғидаги премиум версиясининг бир йиллик обунасини шунчаки совға тарзида тақдим этади. Эътибор беринг, ҳеч ким, ҳатто расмий ташкилотлар ҳам сизга шунчаки бепул обуна ёки бошқа хилдаги совғалар бермайди. Агар сиз яқинларингиздан ёки бегона аккаунтлардан келган бундай сохта хабарларни очиб, унда келтирилган ҳаволаларнинг устига боссангиз, вирус автоматик равишда сизнинг аккаунтингизни эгаллаб олади ва бундай сохта хабарларни барча контактларингизга юборади. Бу эса зарарланиш ҳолатини янада кучайтириши мумкин.
Бундан ташқари, шахсий маълумотларингиз хавф остида қолади. Яъни, рақамингизга уланган банк пластик картаси маълумотлари ҳам кибержиноятчилар томонидан ғаразли ниятларда фойдаланилади.
Ҳурматли фуқаролар, телеграмдаги “созламалар” рукнига кириб, “фаол сеанслар” бўлимини доим кўздан кечириб туринг. У ерда бошқа бегона қурилма сизнинг аккаунтингизга қўшилиб қолган бўлса, нотаниш қурилмани рўйхатдан дарҳол ўчириб ташланг. Шунингдек, барча ижтимоий тармоқларингиздаги аккаунтларингизни икки босқичли ҳимоя тизимидан фойдаланинг.
Ҳар қандай кўринишдаги шубҳали “SMS”, телеграмдаги ёлғон хабарлар, реклама ва турли эълонларга эътиборлироқ бўлинг. Уларни очманг ва дарҳол ўчириб ташланг. Ижтимоий тармоқлардаги ҳар қандай хизматларни фақат расмий манбалардан олишга ҳаракат қилинг.
Огоҳ бўлинг, бу каби таҳдидлардан ўзингиз ва яқинларингизни асранг.