17 Октябр 2025 йил 602

Жиноятни олдини олишда барча бирдек масъул

Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университетида Яккасарой туманидаги маҳаллалар ҳудудида турли турдаги содир этилган жиноят муҳокамаси ўтказилди.

Унда туман ҳокими Нилуфар Аллабергенова, туман прокурори Бекзод Шамсиев, ИИО ФМБ бошлиғи Алишер Муродов, туман солиқ инспекцияси раҳбари Жамшид Эргашев ҳамда бошқа тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари – яъни “маҳалла еттилиги” вакиллари иштирок этди.

Жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, унга қарши курашишга ҳар бир фуқаро ўз масъуллигини ҳис этиши лозимлиги, жаҳл устида содир этилган жиноят кўпчиликка салбий таъсир кўрсатиши ҳақида айтиб ўтилди. Кибермаконда содир этилаётган жиноятлар, ижтимоий тармоқларда фирибгарлар томонидан қўйилаётган тузоқларга алданиб қолмаслик ва шахсий маълумотларни бегона шахсларга бермаслик тўғрисида огоҳлантирилди.

Йиғилиш сўнггида туман ҳокими Н.Аллабергенова жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларни аниқлаш, бу бўйича тегишли чоралар кўриш масъулиятли вазифа ҳисобланиши, бундай вазиятларни олдини олишда барча бирдек масъул эканлигига тўхталди.

Муҳокама сўнгида билдирилган таклиф ва мулоҳазалар юзасидан масъуллар тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Барча янгиликлар

Text to speech