Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони
Мамлакатимиз ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали хизмати, юртимизда жамоат хавфсизлиги, халқимиз осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, жиноятчиликка қарши курашиш, профилактика ишлари самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, ўз бурчини шараф ва масъулият билан адо этиб, мардлик ва жасорат намунасини кўрсатиб келаётгани, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:
«Дўстлик» ордени билан
Махмудова Мария Степановна - Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси эксперт-криминалистика бўлими катта эксперти
«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Мирзажанов Муҳаммаджон Комилжанович - Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси профилактика катта инспектори