Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциациясининг Тошкент шаҳар бўлими раиси сайланди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ га қарашли “ЖАР” спорт-соғломлаштириш марказида Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциациясининг навбатдан ташқари таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Аралаш жанг санъати ассоциациясининг раҳбарияти, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ва масъуллар, Адлия ва спорт соҳаси раҳбарлари, мутахассислар, мураббийлар ҳамда спортчилар иштирок этдилар.
Мазкур тадбирда Ассоциациянинг Тошкент шаҳар бўлими раиси, унинг ўринбосарлари, ижрочи директор ва бош котиби, спорт директорларини сайлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциациясининг Тошкент шаҳар бўлими раиси лавозимига Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи полковник Равшан Султанходжаев бир овоздан сайланди. Фарход Хасанов – Тошкент шаҳар Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси раисига биринчи ўринбосар, Фаррух Абдураимов – раис ўринбосари, Сирожиддин Бердикулов – ижрочи директор ва Бош котиб этиб сайланди. Бекмуродов Эсонмурод ва Жумабаев Мусурмон спорт директорлари лавозимига сайланди.
Шундан сўнг иштирокчилар томонидан масъулларга мурожаатлар йўлланди, муаммолар ва таклифлар берилиб, уларга ечим топиш юзасидан муҳокама ўтказилди. Учрашув якунига кўра Тошкент шаҳар терма жамоасини шакллантириш, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи кубоги мусобақасини ўтказиш, Мураббийларнинг KPI тизимини шакллантириш ва юқори натижаларга эришганларни рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш, декабрь ойида аралаш жанг санъатлари бўйича Тошкент шаҳар кубогини ўтказиш юзасидан таклифлар маъқулланди.
Тадбирдан сўнг пойтахт ИИББ бошлиғи Р.Султанходжаев “ЖАР” спорт-соғломлаштириш мажмуасида аралаш жанг санъатлари спорт тури билан шуғулланиш учун яратилган шароитлар, спорт заллари билан танишди.