28 Январ 2023 йил 1784

Бектемир туманида автомашинада содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 28 январь куни тахминан соат 14:30 ларда Бектемир тумани ТХАЙ кўчаси “Қуйлиқ Универсал савдо мажмуаси” автотураргоҳи рўпарасида ҳаракатланиб кетаётган 1964 йилда туғилган М.М. бошқарувидаги “NEXIA-1” русумли давлат рақам белгиси 10 Y 375 AA бўлган автомашинанинг мотор қисмида, электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлган. Ёнғин фавқулода вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ўчирилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳайдовчилардан транспорт воситаларининг техник ҳолатини ўз вақтида кўрикдан ўтказишларини ҳамда белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраб қоламиз.

Барча янгиликлар

Text to speech