20 Июл 2025 йил 1266

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Ходимларнинг ижтимоий ҳимояси доимий эътиборда” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси вакили катта ўқитувчи подполковник Шуҳрат Жўрақулов маъруза қилди. У ўз нутқида, ички ишлар органлари ходимларига кўрсатилаётган кенг кўламли эътибор, рағбат ҳамда имтиёзлар уларнинг юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлидаги саъй-ҳаракатларида муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

 

Барча янгиликлар

Text to speech