25 Март 2025 йил 2061

Шофайзи кўчасида ҳаракат вақтинчалик чекланади

“Дарё Бўйи Бусинесс Cитй” лойиҳаси доирасида Жанггоҳ, Чуқуркўприк ва Захариқ очиқ коллекторларининг ёпилиши, шунингдек, автомобиль йўли, яшил ҳудудлар, пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этилиши сабабли, Шайхонтоҳур туманининг Шофайзи кўчасида 2025 йил 21 мартдан 1 майга қадар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади.

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни, ҳамда, ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

© Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati

Барча янгиликлар

Text to speech