Жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойлари давомида Янги Ўзбекистон “Олимпия чўққилари" спорт мусобақаларининг Республика финал (учинчи) босқичи "Президент Олимпиадаси" мусобақалари ўтказилади. Мусобақаларнинг биринчи ва иккинчи босқичларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказилиши сабабли қуйидаги манзилда 24-ноябрдан 4-декабрга қадар вақтинча автоуловлар ҳаракати чекланади.
📍"Янги Ўзбекистон” кўчасидан янги Меҳмонхоналарга ҳаракатланиш (“Янги Ўзбекистон боғи” чегараси бўйлаб) ҳамда Миллий боғ кўчасидан янги меҳмонхоналарга ҳаракатланиш вақтинча автоуловлар учун чекланади (махсус автоуловлар бундан мустасно).
Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз! Мусобақа иштирокчиларига муваффақият тилаб қоламиз.