Хабарингиз бор Янги Ўзбекистон кўчасининг "Янги Ўзбекистон" боғи манзилида ер ости йўл ўтказгичи қурилмоқда ва қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан 09.07.2025 йил соат 07:00дан, 09.08.2025йил кунига қадар Янги Ўзбекистон йўлининг (Тошкент вилоятидан ҳаракатланиб келишда) "Янги Ўзбекистон" боғига туташ қисмидан автоуловлар ҳаракати тўхтатилади. Автоуловлар ҳаракати "Янги Ўзбекистон" боғи чегара ҳудудидаги йўл орқали "Миллий боғ" кўчасига йўналтирилади.