Аҳоли мурожаатларини ўрганиш, ҳуқуқий ва ижтимоий муаммоларини ҳал этиш ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари тизимида навбатдаги қабуллар ўтказилди
Давлат раҳбари томонидан белгиланган устувор вазифаларга мувофиқ, аҳоли билан очиқ мулоқотни ташкил этиш – давлат органлари фаолиятининг бош мезонига айланган.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 2 ноябрь куни Ички ишлар вазирлиги масъуллари томонидан фуқаролар билан юзма-юз мулоқот ўтказилиб, улар томонидан билдирилган мурожаатлар атрофлича ўрганилди.
Тадбир доирасида ички ишлар органлари фаолиятига доир турли йўналишлардаги жами 427 та мурожаат қабул қилинди. Мурожаатларни кўриб чиқишда фуқароларнинг реал эҳтиёж ва талабларини чуқур таҳлил қилиш, уларнинг йиллар давомида йиғилиб қолган муаммоларини аниқлаш ва тизимли ҳал этишга алоҳида урғу берилди.
Қабул қилинган мурожаатлардан 205 таси(48 фоизи) тегишли ҳуқуқий асослар билан ижобий ҳал этилди. Қолган 222 та мурожаат (52 фоизи) бўйича комплекс ўрганишлар талаб этилиши туфайли ижросини назоратга олиш ва ечимини таъминлаш бўйича масъулларга вазифалар юклатилди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари раҳбарлари томонидан фуқаролар билан ўтказилган шахсий қабуллар давомида жами 310та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, улардан 108 таси (35 фоизи) тадбир жараёнида ижобий ҳал этилди.
Қўшимча ўрганишни талаб қилган 202 та мурожаатлар (65 фоизи) ижроси назоратга олинди.
Ички ишлар органларининг барча даражадаги раҳбарлари томонидан шахсий ва сайёр қабуллар ўтказиш ҳамда мурожаатларни тизимли равишда кўриб чиқиш амалиёти ҳудудларда давом этмоқда.