24 Ноябр 2025 йил 413

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик хавфсизлик” мавзусига бағишланди. Тадбирда Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти вакили Обиджон Эргашев маъруза қилди. У ўз нутқида, атроф-муҳит муҳофазаси – бу бир кунлик тадбир ёки юмуш эмас, балки инсон ҳаётининг ажралмас қисми, узлуксиз жараён ҳамда барчамизнинг умумий бурчимиз эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга, 2025 йил 15 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинганлиги бу борадаги ишларни янада жадаллаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Унда аҳоли ҳамда ёшларда экологик онгни шакллантириш, табиатни асрашни миллий қадрият сифатида мустаҳкамлашга қаратилган тарғибот ишлари ҳамда яна бир қатор вазифалар белгилаб берилган.

Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech