Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Ўзбекистоннинг олтин авлоди” мавзусига бағишланди. Тадбирда Тошкент амалий фанлар университети вакили профессор Саодат Тўйчиева маъруза қилди. У ўз нутқида, ёшлар — иқтисодий ўсиш, инновациялар, фаровонлик ва тараққиётнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи, шунингдек улар ривожига инвестициялар эса мамлакат фаровонлиги учун энг ишончли ҳамда узоқни кўзлаб қилинган сармоя эканлигини таъкидлаб ўтди.
Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.