10 Феврал 2025 йил 1675

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Навоий мероси – миллат хазинаси” ҳамда “Бобур – адолатли шоҳ ва буюк шоир” мавзуларига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Дилшод Ражабов маъруза қилди. У ўз нутқида, буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ҳамда жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ривожида алоҳида ўрин тутишини, шунингдек шоир ўзининг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ғояларни, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги, латофати билан намоён этиб, миллионлаб китобхонлар қалбидан жой эгаллаганлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Алишер Навоий” ва “Заҳириддин Муҳаммад Бобур” номли видеороликлар ҳамда “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech