Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
1-октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби орасида ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Сизга таъзим, азиз устозлар!” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси вакили профессор Ўткиржон Исломов маъруза қилди. У ўз нутқида, ҳаётимизни илмсиз тасаввур этиб бўлмаслигини, илмга, таълимга катта эътибор берган давлат тараққиётга юз тутишини, шунингдек таълимни устозларсиз ҳам тасаввур этиб бўлмаслигини, зеро, ўқитувчи ва устозлар эъзоз топган жамиятда ривожланиш ҳамда фаровонлик бўлишини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Навбатдаги маъруза “Энергетик ичимликларнинг зарари” мавзусига бағишланган бўлиб, уни Тошкент шаҳар ИИББ Тиббиёт бўлими поликлиникаси шифокор-кардиологи Гулнора Исмаилова ёритиб берди. Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.