13 Октябр 2025 йил 638

Uztest “Коррупцияга қарши бирга курашайлик!” шиори остида ижодий ишлар танловини эълон қилади

“Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” давлат муассасаси (Узтест) коррупция ва порахўрликка қарши курашни акс эттирувчи “Коррупцияга қарши бирга курашайлик” шиори остида ижодий ишлар танловини эълон қилмоқда.

Ишлар коррупция ва порахўрликка қарши кураш мавзусида оригинал ва креатив усулда чизилган ёки бирон бир буюмга туширилган расмлар кўринишида бўлиши лозим. Иштирокчилар ўз ишларини Марказга юбориш орқали қатнашишлари мумкин.

Қоғозга қўлда чизилган расмлар энг камида А3 (29.7x42 см) ва ундан юқори хажмдаги форматда (қалам, фломастер, рангли қаламлар, бўёқлар, эскизмаркерлари ёрдамида чизиш), бирон бир буюмга туширилган расмлар эса хажмидан қатъий назар асосийси коррупциянинг иллат эканлиги, ривожланиш ва тараққиётга ғов эканлиги кўрсатилиши лозим.

Энг муҳими танловда барча ёш тоифасидаги фуқаролар касбу-кори, ёши, миллати ва жинсидан қатий назар иштирок этишлари мумкин. Ҳар бир иштирокчи фақатгина битта ижод намунасини юбориш имкониятига эга ҳисобланади.

📅 Қабул муддати: 10-сентябрдан 20-ноябргача.

📲 Ижод намунаси расмга олиниб, F.I.Sh ва телефон рақами билан +998200222136 телеграм аккаунтига юбориш керак бўлади.

📮 Асл нусхаси Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Боғибўстон кўчаси, 210-уй, индекс 100121 манзилига жўнатилади.

🏆 Мукофотлар:

1-ўрин – Ноутбук 💻
2-ўрин – Планшет 📱
3-ўрин – Қимматбаҳо қўл соати ⌚️

Ғолиблар 9-декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни арафасида эълон қилинади ва тақдирланади.

Батафсил маълумот: https://uztest.uz/e-lon/

Барча янгиликлар

Text to speech