9 Январ 2023 йил 1728

Ҳурматли шаҳримиз аҳолиси ва пойтахтимиз меҳмонлари!

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, 9-11 январь кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда шамол тезлиги 15.20 м/с гача кучайиши мумкин. Сизлардан эҳтиёт чораларига риоя қилишингизни, транспорт воситангизни дарахтлар ва темир қурилмалар тагига қўймаслигингизни, эшик ва деразаларни мустаҳкам ёпишингизни, ёш болаларни қаровсиз кўчага чиқармаслигингизни сўраймиз.
Эслатиб ўтамиз, ноқулай об-ҳаво шароити – кучли шамол, ёғингарчиликлар билан боғлиқ ҳар қандай фавқулодда вазиятларда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли хизматлари билан (71) 212-69-80, (71) 212-69-82, 1050 ва 1055 рақамларига мурожаат қилиб боғланишингиз мумкин.
Шунингдек, мурожаатингизни Xalq Nazorati портали ва иловаси орқали юбориш имконияти мавжуд.

Барча янгиликлар

Text to speech