7 Август 2025 йил 538

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва техник қўриқлаш воситаларини тарғиб қилишга қаратилган профилактик тадбир ўтказилди

Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси томонидан “Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасида жойларда навбатдаги профилактик тарғибот тадбири ташкил этилди.

Ушбу тадбирнинг асосий мақсади — аҳолининг хонадонлари ҳамда тижорат объектларини замонавий техник қўриқлаш воситалари орқали ҳимоялашнинг афзалликларини тарғиб қилиш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларни олдини олишда техник воситаларнинг ўрни ва самарадорлигини тушунтиришдан иборат бўлди.

Тадбир давомида соҳа мутахассислари томонидан замонавий қўриқлаш тизимларини ўрнатиш тартиби, уларнинг функционал имкониятлари, хавфсизликни таъминлашдаги самарадорлиги юзасидан фуқароларга атрофлича тавсиялар ва амалий кўрсатмалар берилди.

Мазкур профилактик тадбирлар келгусида ҳам изчил давом эттирилиши белгиланган бўлиб, бу эса аҳолини тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш муҳим аҳамият касб этади.

Барча янгиликлар

Text to speech