1 Октябр 2025 йил 404

Устозим — улуғ фахрим!

Инсонлар азалдан илм орқали маърифатга, фазилатга эришади ва ҳаётда тўғри йўлни топади. Бизни илм олиш, касб-ҳунар ўрганиш ва ҳаётда ўз ўрнимизни топишимизда устозларимизнинг меҳнати беқиёсдир.

"1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда бўлинмаларининг масъул ходимлари узоқ йиллар хизмат қилиб, ҳозирда нафақада бўлган устоз ходимларнинг хонадонига бориб, байрам билан муборакбод этдилар. Жумладан, узоқ йиллар давомида хизмат қилиб, кўплаб шогирдлар тарбиялаган бир қатор устозлар ҳолидан хабар олинди. Улар фахрий устозлар билан суҳбат чоғида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи полковник Равшан Султанходжаевнинг байрам табригини ўқиб эшиттирдилар.

Ташриф якунида барча устозларга гул ва эсдалик совғалари топширилди.

Барча янгиликлар

Text to speech