4 Июн 2025 йил 503

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Қурбон ҳайити куни 6-июнга тўғри келиши ҳақидаги қарорини инобатга олиб, 2025 йилнинг 06-июн куни пойтахтимиздаги 122 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда.

Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароит яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 6-июн соат 00:00 дан 08.00 гача пойтахтнинг қуйидаги кўчалари ва йўлларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади:

▪️ Мирзо Улуғбек тумани

— "Тўра бува" масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси – Шўртепа кўчасидан, Буюк Ипак йўли – Султония кўчасигача.

▪️ Бектемир тумани

— “Хўтон" масжиди олдидаги Бектемир шоҳ кўчаси – Хусайн Бойқаро кўчасидан , Бектемир йўли кўчасигача.

▪️ Олмазор тумани

— “Исломобод” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси, КХАЙ – Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Нурафшон – Сағбон кўчалари чорраҳасигача.

— "Ҳазрати имом" масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси, Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан, Қорасарой – Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасигача.

— “Дўстжонбой” масжиди олдидаги Сағбон – Сағбон 12-тор кўчалари кесишмасидан, Келес йўли – Норазтепа кўчалари чорраҳасигача.

▪️ Шайхонтоҳур тумани

— “Шайх Зайниддин” масжиди олдидаги Кўкча Дарвоза – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан, Кўкча Дарвоза – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача.

— "Хўжа Алламбардор" масжиди олдидаги Бунёдкор – Камолон кўчалари чорраҳасидан, Камолон – Устазода 2-тор кўчалари чорраҳасигача.

— “Кох ота” масжиди олдидаги Себзор кўчаси, Нурафшон – Себзор кўчалари чорраҳасидан, Нурафшон – Лабзак кўчалари чорраҳасигача.

▪️ Чилонзор тумани

— “Убай ибн Каъб” масжиди олдидаги Ал Хоразмий кўчаси, Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан, Ал Хоразмий – Катта қани чорраҳасигача.

— “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси, Ал Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан, Хонабод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача.

— “Новза” масжиди олдидаги Бунёдкор – Муқимий кўчалари кесишган кўприк остидан, Олий Мажлис биноси қаршисигача

▪️ Учтепа тумани

— “Абдуллоҳ ибн Маъсуд” масжиди олдидаги Лутфий кўчаси, Лутфий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан, Лутфий – Катта қаъни кўчалари чорраҳасигача.

— "Ҳазрати Али” масжиди олдидаги Назарбек – Маҳорат кўчалари чорраҳасидан, Назарбек – Замахшарий 1-тор кўчалари чорраҳасигача.

▪️ Юнусобод тумани

— “Минор” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси, КХАЙ – Кўргазма кўчалари чорраҳасидан, КХАЙ – Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасигача.

— “Мирзо Юсуф” масжиди олдидаги Боғишамол кўчасидан, Шивли кўчасигача.

▪️ Яккасарой тумани

— “Усмон бин Маъзун” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси, КХАЙ – Қушбеги чорраҳасидан, КХАЙ – Файзли Тошкент кўчалари чорраҳасигача.

▪️ Сергели тумани

— “Нурул Ислом” масжиди олдидаги ТХАЙ – Файзли Тошкент кўчалари чорраҳасидан, ТХАЙ – Қумариқ кўчалари чорраҳасигача.

▪️ Яшнобод тумани

— “Ислом ота” масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси, Фарғона йўли – Фитрат кўчалари чорраҳасидан, Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари чорраҳасигача.

▪️ Миробод тумани

— “Қўйлиқ ота” масжиди олдидаги ТХАЙ кўчаси – Қўйлиқ бозори кўприк остидан, ТХАЙ – Мунис кўчалари чорраҳасигача чекланади.

Масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

Эслатиб ўтамиз, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида 6-июн куни Тошкент шаҳридаги жамоат транспортлари яъни автобус йўналишлари ва метрополитен соат 03:00 дан ўз ҳаракатини бошлайди.

Фуқароларимиздан юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, вақтинча айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз.

Расмий саҳифаларимизда бизни кузатиб боринг!

Барча янгиликлар

Text to speech