Учтепада аҳоли осойишталигини таъминлаш йўлида тунги фаолият ўрганилди
Учтепа туманида аҳолининг осойишталигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган тунги фаолиятни ўрганиш ишлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси Бахтиёр Исломов ташриф буюрди.
Ташриф давомида у Учтепа тумани ИИО ФМБ 1-сон ИИБда хизмат қилаётган ходимларнинг тунги навбатчилик жараёнлари, уларнинг хизмат шароитлари ва фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, мазкур бўлимда ташкил этилган ихтисослаштирилган суриштирув гуруҳи томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳам кўздан кечирилди.
Шундан сўнг 2-сон ИИБ ҳамда “Хуросон” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Хуросон Сервис ДСК” МЧЖ — Бошқарув сервис компаниясига ташриф буюрилиб, у ердаги фаолият ҳамда ходимлар учун яратилган шароитлар ўрганилди.
Мазкур ташриф доирасида аҳоли осойишталигини таъминлаш, профилактик чораларни кучайтириш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.