8 Май 2025 йил 803

Учтепа туманида истиқомат қилувчи уруш фахрийси Бурикин Анатолий Ивановичга Президент табриги ва совғалари етказилди

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзараҳимов ва ҳарбийлар ҳамда Учтепа туман ҳокими Бунёд Мамаджанов, туман мудофаа ишлари бўлими турли идора ва ташкилот масъуллари, жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирокида уруш фахрийси йўқланди.

Президентимизнинг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди ҳамда пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шунингдек, уруш фахрийси туман ҳокимлиги, тегишли ташкилотлар томонидан ҳам алоҳида рағбатлантирилди.

© Учтепа туман ҳокимлиги

Барча янгиликлар

Text to speech