17 Октябр 2025 йил 452

Учтепа туманида ёшлар билан очиқ мулоқот: долзарб мавзулар муҳокама этилди

Учтепа туманидаги САМО халқаро анжуманлар марказида ёшлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Учтепа туман ҳокими, туман ИИО ФМБ бошлиғи ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Учрашув давомида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, гиёҳвандликка қарши курашиш, кибермаконда юзага келаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш каби долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашув очиқ мулоқот руҳида ўтди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар, фикр ва таклифларини билдирдилар. Масъуллар эса ҳар бир саволга асосли ва атрофлича жавоб беришга ҳаракат қилдилар.

Мазкур учрашув ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларда ижтимоий масъулият туйғусини кучайтириш, шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар олдини олиш ҳамда турли салбий иллатларга қарши иммунитетни шакллантириш йўлида муҳим қадам бўлди.

Барча янгиликлар

Text to speech