23 Сентябр 2025 йил 619

Учтепа туман ИИО ФМБ бошлиғи Д.Мирсадиков ва туман ҳокими Бунёд Мамаджанов иштирокида йиғилиши ўтказилди.

Ҳафта давомида содир этилган жиноятларнинг сабаблари ва шароитларини ўрганиш бўйича, ҳамда ёшлар ўртасида содир бўлаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шу билан биргаликда "Долзарб 10 кун", "Хавфсиз пойтахт" профилактик тадбирлар доирасида бажарилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, ўтган ҳафта давомида туман ҳудудидаги Журжоний, Боғобод, Боғистон, Кўҳна Чўпонота, Янгийўл, Ҳамдўст ва Нуробод маҳалларида 8 та ижтимоий-маиший тусдаги жиноятлар содир этилган.

Йиғилиш давомида ушбу жиноятларни келтириб чиқарган омиллар аниқлаштирилиб, ижтимоий профилактикага масъул ташкилотлар раҳбарларининг ҳаракатсизлигига нисбатан чоралар кўрилди.

Бу каби тадбирлар ҳар ҳафтада ўтказиб келинмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech