“U-18” ўсмирлар ўртасида шаҳар кубоги финал босқичи якунланди
Спортнинг волейбол тури бўйича “U-18” ўсмирлар ўртасида Ички ишлар вазирлигига қарашли “Жар” спорт-соғломлаштириш мажмуасида Тошкент шаҳар кубоги мусобақаси ўтказилди. Унда жами 12 та (5 та қизлар ва 8 та ўғил болалар) жамоа қатнашди. Уч кун давом этган шиддатли ва қизиқарли беллашувларда 300 нафар ўғил ва қизлар иштирок этиб ғолиблик учун кураш олиб боришди. Финал босқичига чиққан жамоаларнинг ғолиблик учун курашлари ҳам муросасиз, спорт руҳига тўла, қатъийлик ва кескинлик тарзида ўтди. Якуний натижаларга кўра ўғил болалар ўртасида: 1-ўрин Чилонзор тумани, 2-ўрин Мирзо Улуғбек тумани, 3-ўрин Миробод тумани жамоаларига насиб этди. Қизлар ўртасида: 1-ўринни Мирзо Улуғбек тумани, 2-ўринни Юнусобод, 3-ўринни Чилонзор тумани жамоалари эгаллади. 1-ўринни эгаллаган жамоалар республика чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон республикаси Волейбол федерацияси Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбарияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Мазкур мусобақа ёшларимизни спортга иштиёқини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш Тошкент шаҳрида волейбол спортини янада оммалаштиришга қаратилган бўлиб, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, жисмонан ва руҳан чиниқтириш, соғлом фикрлашга ўргатиш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.