25 Ноябр 2025 йил 170

Туманларда сайёр суд мажлислари ўтказилди

“Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасида туманлар ИИО ФМБ Пробация ҳисобида турувчи шахслар билан масъуллар томонидан сайёр судлар, очиқ мулоқот тарзидаги учрашувлар, профилактик суҳбатлар ўтказиб келинмоқда. Хусусан, Яшнобод тумани пробация назоратидаги шахслар билан ўтказилган учрашувда уларнинг муаммолари ўрганилиб, “Ишга марҳамат” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Корхоналар томонидан таклиф этилган бўш иш ўринларига қизиқиш билдириб, тегишли маълумотлар олган 7 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Пробация бўлими ходимларининг тақдимномасига кўра сайёр суд жараёнида 5 нафар маҳкумнинг муддатидан олдин жазодан озод қилиниши маъқулланди.
Чилонзор туманида ўтказилган профилактик тадбирлар қаторида Пробация бўлими рўйхатида турувчи шахслар учун сайёр суд мажлиси ташкиллаштирилди. Бўлим назоратидаги шахсларнинг хулқи, интизоми, қонунчилик ва меҳнатга муносабати бўйича тўпланган маълумотлар судга тақдим этилиб, 14 нафар маҳкумлар Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан аввал шартли озод этилди. Озод этилган шахслар ҳамда пробация рўйхатида турувчи маҳкумларнинг муаммолари ўрганилиб, ҳал этиш мақсадида туман ҳокими, прокурори ва ИИО ФМБ раҳбари билан учрашувлари ташкил этилди. Унда муаммоларга ечим топилиб, уларни фойдали меҳнат билан банд қилиш, тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш истагини билдирганларга тегишли тавсиялар бериб ўтилди.
Учтепа тумани раҳбарияти томонидан туманнинг “Ватан” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган учрашувда туман Пробация бўлимида рўйхатда турувчи маҳкумлар иштирок этишди. Учрашув давомида уларнинг яшаш шароитлари, бандлик масалалари, ижтимоий муаммо ва эҳтиёжлари ўрганилди. Ўрганишлар натижасида муаммоларни ҳал этиш юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, ўрнатилган тартиб-тамойилларга риоя этиш, жамиятга қайтиш жараёнларида фаол бўлишга чақирилди. Шунингдек, мавжуд муаммоларни қонуний йўл билан ҳал қилиш бўйича масъулларга аниқ топшириқ ва тавсиялар берилди. Учрашувлардан асосий мақсад – жиноятчиликни олдини олиш, жамиятга мослашиш жараёнида турган шасхларга кўмак бериш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, жамият қурилишининг фаол иштирокчиларига айланишда қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

Барча янгиликлар

Text to speech