Президентимизнинг ташаббуслари билан амалга ошириб келинаётган давлат маҳкамалари ваколатли раҳбарлари томонидан аҳоли мурожаатларини тинглаш, уларни қонуний ҳал этиш орқали фуқароларимизнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, адолатга бўлган ишончини мустаҳкамлаш ўз самарадорлиги ҳамда муҳимлигини намоён этмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти каби ҳудудий тузилмалар раҳбарлари томонидан ҳам ўтказилаётган шахсий ва сайёр қабуллар бунга яққол далилдир. Бугунги кунда пойтахт аҳли раҳбар қабулига келиб ўз муаммоларига қонуний ечим, мурожаатларига жавоб топиб, хотиржамлик ва қониқиш ҳиссини туймоқда. Ҳафта давомида ҳудудий тузилмалар раҳбарлари томонидан мана шундай қабуллар жойларда ўтказиб келинмоқда. Пойтахт туманлари ИИО ФМБ бошлиқлари томонидан куни кеча ўтказилган қабулларда юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг мурожаатлари ўрганилди. Мурожаатлар мазмунига кўра тергов ва суриштирув ҳаракатлари, ходимлар иш юритувидаги маъмурий ҳужжатлар, етказилган зарарни ундириш, паспорт тизими, ижтимоий-маиший мазмундаги масалаларни ташкил этди. Фуқаролар мурожаатларини ўрганиш ҳамда уларга қонуний ечим топиш, оғирини енгил қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлар пойтахтнинг барча туман ИИО ФМБ раҳбарлари томонидан мунтазам амалга ошириб келинмоқда.