9 Октябр 2025 йил 383

Туман раҳбарларининг шахсий қабуллари ўтказилмоқда

Пойтахт ИИББ ҳудудий тузилмалари раҳбарлари, масъуллари томонидан ўз хизмат ҳудудларида фуқароларнинг қабули ташкиллаштирилиб, уларнинг муаммоларига эътибор қаратаётгани туман аҳолисининг ишончи ва эътирофига сазовор бўлмоқда. Куни кеча пойтахтимизнинг туманлар раҳбарлари ва масъуллари томонидан фуқаролар қабул қилиниб, мурожаатлари тингланди.
Хусусан, Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ бошлиғи подполковник Сардор Мирзараимов томонидан ўтказилган шахсий қабул давомида 23 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 12 таси жойида ижобийҳал этилди, 4 таси бўйича малакали тушунтиришлар берилди, 7 та мурожаат ижроси қўшимча вақт талаб қилганлиги сабабли, муддат белгиланиб, назоратга олинди.
Олмазор тумани ИИО ФМБ бошлиғи полковник Маҳкам Вафоев томонидан ўтказилган шахсий қабулда 12 та мурожаат тушиб, 4 таси жойида ижобий ҳал этилиб, 8 таси бўйича ижро муддатлари белгиланиб, назоратга олинди.
Бу каби фуқаролар муаммоларига ижобий ёндашув ва эътибор пойтахт ИИББ ҳудудий тузилмалари раҳбар ва масъуллари томонидан изчил давом эттирилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech