3 Ноябр 2025 йил 321

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий этилган қабуллар тизими аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини қондириш, жойларда ижтимоий-иқтисодий муҳитни янада яхшилашга хизмат қилмоқда.

Пойтахтимиз аҳолиси учун ташкиллаштирилган навбатдаги қабул ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти биносида бўлиб ўтди. Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш мақсадида ташкил этилган қабулда пойтахт ИИББ бошлиғи полковник Равшан Султанходжаев ҳамда бошқа масъул раҳбарлар иштирок этишди.

Қабул жараёнида турли масалаларда элликдан ортиқ мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, уларнинг 20 таси жойида ижобий ҳал этилди, 14 таси бўйича тушунтириш берилиб, кўриб чиқиш қўшимча муддат талаб этадиган 17 та мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.

Бу каби қабуллар аҳоли ва давлат органлари ўртасида очиқ мулоқотни таъминлаш, муаммоларни кечиктирмасдан ҳал этишда муҳим қадам ҳисобланади. Ушбу тадбирлар фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини ошириш, жамиятда самарали ижтимоий шерикликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Барча янгиликлар

Text to speech