16 Июн 2025 йил 1458

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Сунъий интеллектни жорий этиш – давр талаби” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ вакили маъруза қилди. У ўз нутқида, ички ишлар органлари фаолиятида сунъий интеллектдан фойдаланиш имкониятлари жуда кенглигини, сунъий интеллект жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш самарадорлигини сезиларли даражада ошириши мумкин бўлган юқори технологияли восита эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech