1 Январ 2023 йил 1688

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор А.А. Ташпулатовнинг табриги

Азиз ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари, ҳамкасблар, ички ишлар органлари фахрийлари, хизмат бурчини адо этиш вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ходимларнинг яқинлари!

Бугунги кунда, Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан пойтахт ички ишлар органларида хизмат янгича услубда, замонавий технологияларни кенг татбиқ этган ҳолда, “инсон қадри учун” ғояси асосида амалга оширилмоқда.
Пойтахтимиз хавфсизлигини, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ички ишлар органлари ходимлари туну кун хизмат қилмоқда. Зеро, Сизнинг, оилангизнинг, яқинларингизнинг хавфсизлиги биз учун муҳимдир.
Тошкент шаҳрида хизмат олиб бораётган ходимларимизнинг асосий вазифаси аҳолига, халққа янада яқин бўлиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, муамоларини ўрганиш ва амалий ёрдам бериш ҳисобланади.
2022 йилни сарҳисоб қилар эканмиз, “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” да Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ҳам кўплаб ишлар амалга оширилганлигини айтиб ўтиш жоиз бўлади. Маҳаллабай ишлаш орқали фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш, уларнинг мурожаатини манзилли ҳал этиш мақсадида ҳар бир маҳаллада сайёр қабуллар ўтказилди. Аниқланган муаммоларни манзилли ҳал этиш мақсадида барча масъул ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Шунингдек, хонадонма-хонадон юриш орқали 3-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи кам таьминланган, ёлғиз, боқувчисини йўқотган, ижтимоий химояга мухтож оилалар аниқланиб, уларга ижтимоий-иқтисодий ёрдам кўрсатилди. Шундай оилалар ўзининг тадбиркорлигини йўлга қўйиши учун, ўзини-ўзи банд қилиши учун, фарзандлари таълим олиши учун барча шароитлар яратилди.
2023 йилнинг “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”, деб эълон қилинганлиги муносабати билан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилиши белгилаб олинди.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни кириб келаётган
Янги 2023 йил билан ўзим ва пойтахт ҳудудида хизмат олиб бораётган барча ички ишлар органлари ходимлари номидан чин қалбимдан табриклайман.
Барчангизга оилавий соғлиқ, ишларингизга улкан муваффақиятлар ҳамиша ҳамроҳ бўлсин.
Ўтган 2022 йилда ушалмаган барча эзгу тилак ва орзу ҳавасларингиз, янги 2023 йилда ушалишига тилакдошмиз.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин.
Янги йилингиз яна бир бор муборак бўлсин !

Барча янгиликлар

Text to speech