13 Октябр 2025 йил 408

Тошкент шаҳар ИИББда раҳбарнинг навбатдаги қабули

Пойтахт аҳолисининг мурожаатларини ўрганиш мақсадида шаҳар ИИББ бошлиғи, полковник Равшан Султанходжаевнинг навбатдаги шахсий қабули ИИББ биносида бўлиб ўтди. Тадбирда 45 нафар фуқаролар қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари тингланди. Ўрганишлар чоғида мурожаатларнинг ўн бештаси қабулхонанинг ўзида ижобий ҳал этилди. Тўрт нафар фуқарога ҳуқуқий тавсия ва йўл-йўриқлар берилди. Мурожаатларнинг йигирма олтитаси бўйича қўшимча текширув талаб қилинганлиги сабабли муддат белгиланиб, назоратга олинди. Мурожаатлар мазмун-моҳиятига кўра: суриштирув ва тергов ҳаракатлари, терговга қадар текширув, мол-мулк ва пул маблағларини ундириш, ички ишлар органи ходимининг ҳатти-ҳаракатларига доир, ички ишлар органига ишга (ўқишга) кириш, оила-турмуш ҳамда бошқа ижтимоий масалаларни ташкил этди. Шунингдек, қабул чоғида мурожаатлари ижобий ҳал этилган фуқаролар ортиқча қоғозбозлик ва сансалорликка йўл қўйилмай муаммолари ҳал этилгани учун ўз миннатдорликларини билдириб, ташаккур изҳор этишди. Аҳоли билан ички ишлар органлари ўртасида ўзаро ишонч ва фуқароларнинг ҳар бир мурожаатларига эътиборнинг ошиши юртимизда қонун устуворлиги ва фуқаролик жамияти шаклланишида муҳим қадамдир.

Барча янгиликлар

Text to speech