23 Август 2025 йил 367

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари умумхалқ ҳашарида иштирок этишди

халқимизнинг бой тарихи, бебаҳо маънавий урф-одат ва анъаналаримиз, халқимизнинг инсонийлик, олижаноблик, меҳр-саховат каби эзгу фазилатларини мужассам этган ҳашар – халқимизнинг йиллар давомида шаклланган миллий қадрияти ҳисобланади.

Юртимиз бўйлаб Мустақиллик байрами арафасида анъанавий умумхалқ хайрия ҳашари "Маҳалла обод — юрт обод" шиори остида ўтказилмоқда. Ҳашардан кўзланган мақсад маҳаллалар, аҳоли тураржойлари, хиёбонлар, истироҳат боғлари, зиёратгоҳлар ва бошқа жойларни ободонлаштиришдан иборат.

Эрта тонгдан Тошкент шаҳар ИИББ ва унинг қуйи тизимлари ходимлари ҳам ҳашарда фаол иштирок этдилар. Тадбир давомида маъмурий бинолар ҳудуди ва ён-атрофларида ободонлаштириш ва тозалаш ишлари олиб борилди. Теварак-атроф тартибга келтирилди.

Халқимизга хос бўлган бирдамлик, меҳр-мурувват, озодалик каби эзгу фазилатларни ўзида мужассам этган хайрия ҳашари уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech