Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи полковник Равшан Султанходжаевнинг Ўзбекистон халқига байрам табриги
Азиз ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари, муҳтарам фахрийлар ҳамда хизмат вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари!
Азизлар, Сизларни 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби ҳамда ўз номимдан самимий табриклайман. Бугун Иккинчи жаҳон урушида Ватан озодлиги, юртимиз тинчлиги учун жон фидо қилган, мана шудоруломонкунларга етиб келолмаган юртдошларимиз, фронт ортида фидойилик кўрсатган нуронийларимизнинг, шунингдек хизмат вақтида қаҳрамонларча жон фидо қилган ходимларимизнинг хотираси ва пок руҳлари олдида таъзим бажо келтирамиз. Бугун сафимизда бўлмаган ходимларимизнинг жасорати, Ватанимиз вахалқимизманфаатлари ҳимоясидаги мардликлари ҳеч қачон унутилмайди. Аждодларни хотирлаш ва кексаларни эъзозлаш – улуғ қадрият ҳисобланади.
Шу ўринда юрт тинчлиги ва осойишталигини сақлаш йўлида туну кун меҳнат қилган ички ишлар органлари фахрийларининг машаққатли ва залворли хизматларини яна бир бор таъкидлаб ўтамиз. Уларнинг тажрибалари ёш ходимлар учун ибрат мактаби бўлиб қолади.
Азиз фахрийлар, Янги Ўзбекистонимизни ҳар томонлама ривожлантириш, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида, баркамол инсонлар этиб тарбиялашга қўшаётган беқиёс ҳиссангизни эътироф этамиз ва юксак баҳолаймиз.
Бугунги айём билан барчангизни яна бир бор табриклаб, Сизларга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилангизга тинчлик-тотувлик, дастурхонингизга қут-барака тилайман.