14 Июл 2025 йил 867

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий этилган сайёр ва шахсий қабуллар тизими аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини қондириш, жойларда ижтимоий-иқтисодий муҳитни янада яхшилашга хизмат қилмоқда.

Пойтахтимиз аҳолиси учун ташкиллаштирилган навбатдаги шахсий қабул Тошкент шаҳар ИИББ биносида бўлиб ўтди. Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш мақсадида ташкил этилган қабулда пойтахт ИИББ бошлиғи полковник Равшан Султанходжаев ҳамда бошқа масъул раҳбарлар иштирок этишди.

Шахсий қабул давомида турли масалаларда жами 41 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, уларнинг барчаси бевосита ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ бўлди. Мурожаатларнинг 5 таси жойида ижобий ҳал этилди, 7 таси бўйича тушунтириш берилиб, кўриб чиқиш қўшимча муддат талаб этадиган 27 та мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди. Шунингдек, фуқаро С.Хан ва Д.Азизовалар ички ишлар органлари ходимлари иш фаолияти бўйича ўз миннатдорчилигини билдирдилар.

Шахсий қабул давомида 3 нафар фуқарога Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортини олишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Бу каби қабуллар аҳоли ва давлат органлари ўртасида очиқ мулоқотни таъминлаш, муаммоларни кечиктирмасдан ҳал этишда муҳим қадам ҳисобланади. Ушбу тадбирлар фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини ошириш, жамиятда самарали ижтимоий шерикликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Барча янгиликлар

Text to speech