Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Қонунийлик – давр талаби” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилмурод Артиков маъруза қилди. У ўз нутқида, ривожланишни истаган жамият қонун устуворлигига эришиши шартлигини, қонун устуворлигини таъминлаш учун аҳолини ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий он¬гини ошириш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Навбатдаги маъруза “Йўлларда ҳайдовчиларнинг маданияти ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар” мавзусига бағишланган бўлиб, уни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати бошлиғи подполковник Қаҳрамон Худайберганов ёритиб берди. Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.
Тадбир якунида “Энг яхши китобхон” кўрик-танловида фаол қатнашиб, ғолиблик ва фахрли ўринларни қўлга киритган ходимларни ҳамда “Йил аёли-2024” миллий кўрик-танловида Тошкент шаҳар ИИББ ҲПБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ширин Норматова “Йилнинг энг ватанпарвар аёли” номинацияси ғолиби бўлганлиги сабабли тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.