Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Баҳодир Йўлдошев таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан “Тафаккурдан мавжланган юрак” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Элёр Носиров маъруза қилди. У ўз нутқида, Ўзбекистон театр санъатининг ривожига катта ҳисса қўшган атоқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев — зўр саҳна маданияти, оригинал режиссёрлик қарашлари ва миллий анъаналарни замонавий ёндашув билан уйғунлаштириш маҳорати билан танилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, 2023 йил 22 декабрь куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишида идора ва муассасаларда ҳар ойнинг бир кунини “Театр куни” деб эълон қилиш таклиф этилган эди. Президент томонидан берилган топшириқлар ҳамда Ҳукуматнинг тегишли ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида, мазкур тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга Ўзбекистон Давлат сатира театрининг актёрлари томонидан “Соқов хотин” номли комедия намойиш этилди.