Бугуни кунда 7 мингдан ортиқ аҳоли хонадонлари ва тадбиркорлик субъектларини электр энергияси билан таъминлаб келаётган «САЗИИТ» нимстанциясида Тошкент шаҳрининг энергия барқарорлигини таъминлаш, авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида реконструкция қилиш ва ускуналарни алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Сектор раҳбарлари билан бўлган мулоқот давомида фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар сифати, мурожаатларни тезкорлик билан ҳал этиш, қарздорликларни ундириш, истеъмолчиларни бир меъёрида сифатли ҳамда узлуксиз энергия манбалари билан таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар ҳолати ўрганилди.
Подстанцияда электр қурилмалари ва кабелларини тармоққа улаш ва монтаж қилиш ишларини якунига етказиб, объектни ўз муддатида фойдаланишга топшириш, жорий йилги қиш мавсумини авариявий ҳолатларсиз ўтказиш ва аҳолига сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб бериш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.