15 Декабр 2025 йил 232

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, 2023 йил 22 декабрь куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишида идора ва муассасаларда ҳар ойнинг бир кунини “Театр куни” деб эълон қилиш таклиф этилган эди. Президент томонидан берилган топшириқлар ҳамда Ҳукуматнинг тегишли ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Бехато отилган ўқ” номли спектаклига бағишланди. Тадбир давомида Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти талабалари иштирокчиларга шу спектаклни намойиш этишди. Томошабинлар ажойиб ижродан маданий ҳордиқ чиқаришди. Яхши кайфият ва унутилмас ёрқин таассуротларни ҳадя этган спектакль сўнгида актёр ва актрисалар билан ижодий учрашув ҳам ташкил этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech