16 Октябр 2025 йил 374

Шайхонтоҳур туманида ўрганиш ишлари давом этмоқда

Шайхонтоҳур тумани ҳокими, туман прокурори, туман ИИО ФМБ ҳамда солиқ инспекцияси раҳбарлари томонидан туманнинг Шофайз маҳалласи ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида маҳаллалардаги ободонлаштириш, инфратузилма ва ижтимоий соҳа бўйича олиб борилаётган ишлар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ўрнатилган камералар ҳамда қўриқлов ташвиш тугмалари жойида кўздан кечирилди.

🏫 Шунингдек, 186-сонли умумтаълим мактаби ҳам назоратдан ўтказилди.

Бундай ўрганишлар аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, ёшлар таълими ва фаровонлигини ошириш, маҳаллаларда қулай шароитлар яратиш йўлида муҳим аҳамият касб этади.

© Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Барча янгиликлар

Text to speech