28 Декабр 2022 йил 1420

Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари имконияти чекланган болаларни кириб келаётган Янги йил байрами билан табрикладилар

Шу кунларда кўпчилигимиз болалигимизда Янги йилни интиқлик билан кутган ва совғалар олган таъсирли лаҳзаларни эслаймиз. Жумладан, Шайхантоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари 321-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида ўтказилган байрам тадбирида иштирок этдилар. Таъкидлаш лозимки, тадбир кўтаринки руҳда ўтказилиб, болаларга қувонч бағишлади. Болаларни шод этиш мақсадида, аниматорлар иштирокида концерт дастури ташкил этилиб, тадбир якунида болаларга совғалар топширилди.

Барча янгиликлар

Text to speech