Шайхантоҳур тумани ИИО ФМБ бошлиғи бир неча маҳалла аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди
Шайхантоҳур туманини ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш мақсадида, фуқароларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Туман ИИО ФМБ бошлиғи полковник Ойбек Муродов ҳамда туман ҳокими томонидан “Кўкча”, “Маннон Уйғур”, “Сархумдон”, “Катта Ховуз”, “Боғ кўча” ва “Тинчлик” маҳаллаларида навбатдаги сайёр қабуллар ўтказилди. Сайёр қабул давомида 50 дан ортиқ мурожаатлар кўриб чиқилди. Мурожаатлар асосини ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, коммунал хизматлар ва бошқа масалалар ташкил этди. Жумладан, “Боғ кўча” маҳалласида яшовчи фуқаро С.Бобоқулова аҳоли ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида, кўп қаватли уйнинг йўлагига темир эшик ўрнатиб бериш масаласи бўйича мурожаат қилган. Мазкур масалани ижобий ҳал этиш юзасидан “Юксалиш таъмир сервис” бошқарув сервис компаниясига топшириқ берилди. Шунингдек, “Боғ кўча” маҳалласида яшовчи Ш.Aбдуллаева, улар истиқомат қилаётган кўп қаватли уйнинг ертўласини дезинфекция қилишда амалий ёрдам сўради. Ушбу мурожаат ҳам ижобий ҳал этилди. Бу каби учрашувлар туманнинг барча маҳаллаларида ўтказилмоқда.