Ижтимоий тармоқларда 2 нафар шахс пиёда кетаётган фуқаронинг қўлидаги сумкасини тортиб олиб, ҳодиса жойидан қочиб кетганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 12 июнь куни тахминан соат 18.15 ларда Шайхонтоҳур туманида жойлашган деҳқон бозоридаги автотураргоҳда 1997 йилда туғилган Б.С. ва 2000 йилда туғилган Х.А. пиёда кетаётган 2003 йилда туғилган К.Х.га нисбатан талончилик содир этишган. Унинг қўлидаги қора рангли пакет ва ичидаги пулларни очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, воқеа жойидан қочиб кетишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми “в” банди билан (“Талончилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.