16 Апрел 2025 йил 835

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманида 2 нафар ҳайдовчи ўртасидаги зиддият акс этган видео тарқалган. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 12 апрель куни Юнусобод тумани, 13-мавзе ҳудудида, 1989 йилда туғилган “Spark” русумли автомашина ҳайдовчиси М.Х. ҳамда 2005 йилда туғилган “Matiz” русумли автомашина ҳайдовчиси С.А. лар йўл талашиш оқибатида ўзаро жанжаллашганлиги аниқланган. Шундан сўнг, М.Х. автомашинадан тушиб темир жисм билан “Матиз” автомашинасини ойналарини синдирган ва шу жисм билан фуқаро С.А. нинг бош қисмига уриб тан жароҳати етказган. Натижада фуқаро С.А. олган тан жароҳати билан шифохонага мурожаат килган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech