Ижтимоий тармоқларда бир нечта шахслар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 17 июль куни Мирзо Улуғбек тумани, Аҳмад Югнакий кўчасида, ёлланма ишчилар: 1991 йилда туғилган М.А., 1999 йилда туғилган Д.Й. ҳамда 2002 йилда туғилган Э.Й. лар келишмовчилик оқибатида ўзаро тортишиб, оғзаки жанжаллашиб кетганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.