22 Октябр 2025 йил 275

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро бошқа фуқарони ураётганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 19 октябрь куни тахминан соат 20.00 ларда, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Ҳожиб кўчасида, 1996 йилда туғилган Б.С. ўзаро келишмовчилик оқибатида 1964 йилда туғилган С.Д. ни бир неча маротаба урган ва ҳодиса жойидан “Nexia-2” русумли автомашинада кетиб қолган. Бирламчи тиббий маълумотга кўра, жабрланувчига “Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, ўнг қош соҳаси шилинган жароҳати” ташхиси қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарорй тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 277-моддаси (“Безорилик”) билан жиноят иши иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Барча янгиликлар

Text to speech