Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс “Matiz” русумли автомашинага шикаст етказганлиги акс этган фото тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Аниқланишича, жорий йилнинг 2 январь куни Юнусобод тумани, 13-мавзе ҳудудида, 1999 йилда туғилган Б.Г. маст ҳолатда, 1954 йилда туғилган О.Р. га тегишли “Matiz” русумли автомашинасига шикаст етказган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида фуқаро Б.Г. ушланган.
Мазкур ҳолат Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув жараёни Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи томонидан шахсан назоратга олинган.