25 Сентябр 2025 йил 355

Расмий маълумот

Сўнгги кунларда айрим ижтимоий тармоқлардаги гуруҳларда гўёки Тошкент шаҳрида бола ўғрилари пайдо бўлганлиги, мактаблар, кўп қаватли уйлар олдида болаларни алдаб машинага солиб олиб кетишмоқчи бўлганлиги ҳақида аудио овозли ёлғон хабарлар тарқалмоқда.

Мазкур хабарлар ҳақиқатга зид бўлиб, Тошкент шаҳрида сўнгги беш йиллик таҳлиллар жараёнида бола ўғирлиги ҳолатлари қайд этилмаганлигини маълум қиламиз.

Ҳурматли шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлари! Сизлардан, асосланмаган ва тасдиқланмаган хабарларга ишонмасликни ва тарқатмасликни сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланган.

Барча янгиликлар

Text to speech