Республикамизда ёшлар аҳолининг аксарият қисмини ташкил этади. Ёш авлодни миллий қадриятларимиз, анъаналаримизга содиқлик руҳида тарбиялаш, ватарпарварлик, халқпарварлик ҳис-туйғуларини шакллантиришда катталарнинг ўрни беқиёс. Шу мақсадларда ёшлар билан учрашувлар, давра суҳбатлари мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Шундай учрашувларнинг навбатдагиси жорий йилнинг 7 октябрида пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган Ўзбек миллий санъати саройида туман ИИО ФМБ бошлиғи, полковник Отабек Жамолов, туман прокурори ҳамда бошқа масъуллар томонидан ўтказилди. “Раҳбар ва ёшлар” доирасида ташкил этилган учрашувда 25 нафар ёшларнинг мурожаатлари тингланди. Уларнинг 20 таси қабул жараёнининг ўзида ижобий ҳал этилди. 5 таси бўйича малакали ҳуқуқий тушунтириш ва тавсиялар берилиб, ижросини таъминлаш борасида масъулларга тегишли топшириқлар юкланди. Таъкидлаш жоизки, бу каби раҳбар ва ёшлар учрашуви жараёнида ёшларнинг мурожаатлари, саволларига эътибор ва индивидуал ёндашув орқали уларнинг ҳақ-ҳуқуқларига, манфаатларига ҳурмат ва кафолати намойиш этилмоқда. Ўз ўрнида раҳбарларнинг халқ манфаатлари йўлида амалга ошираётган ишлари, билим ва тажрибалари, улар келажагига ғамхўрликлари уларга ибрат мактаби бўлиб хизмат қилмоқда.