29 Октябр 2025 йил 475

Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан тунги вақтда пойтахтимизнинг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида аҳоли осойишталигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди

Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Тошкент шаҳри туманларида ички ишлар бўлимлари шахсий таркиби томонидан жамоатчилик билан ҳамкорликда тунги вақтларда ташкил этилаётган ишлар ва ҳудудларда амалга татбиқ этилаётган хавфсизлик чораларини тизимли равишда ўрганиш давом этмоқда.

Тадбир давомида Олмазор туманида жойлашган Ислом цивилизация марказида амалга оширилаётган ишлар, марказ ҳамда унинг атрофида жойлашган туризм намойиши объектларида хавфсизликни таъминлаш масалалари билан танишилди. Мазкур мажмуа ва туризм кўчаларидаги савдо-кўнгилочар масканларда хизматни ташкил этиш, фуқаролар хавфсизлигини қай даражада таъминланганлиги ҳамда аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

Мажмуаларга хавфсизликни таъминлашга жалб қилинган ходимларнинг ахборотлари тингланди, ходимларнинг ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича тезкор шайлик ҳолати назорат тариқасида текширилди, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда хизматни ташкиллаштириш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.

Ишчи гуруҳ томонидан Олмазор тумани “Зиё” маҳалласига хизмат кўрсатувчи 4-сонли Ички ишлар бошқармаси фаолияти ўрганилди, жараёнда, маҳаллалар кесимида амалга оширилаётган ишларнинг амалий натижалари намойиш этилди.

Олиб борилган ижобий ишлар натижасида мазкур маъмурий ҳудудда жиноятлар сони қарийб бир неча бор камайгани, ишчи гуруҳ томонидан алоҳида эътироф этилди. Кўнгилли ёшлардан ташкил топган “Қалқон” гуруҳларини фаолиятини йўлга қўйиш бўйича Олмазор тумани тажрибасини яратиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Аҳолини куз-қиш мавсумида энергия билан тўлиқ таъминлаш, авариявий ва бошқа нохуш ҳолатларни зудликда бартараф этиш чораларини таъминланганлигини назорат қилиш мақсадида Олмазор “Соғбон” подстанцияси фаолияти ўрганилди.

Тадбир жараёнида, Шайхонтоҳур тумани Қўриқлаш бошқармаси ва Миллий гвардия қўмондонлиги фаолияти, шахсий таркибнинг тезкор-жанговар шайлиги ҳамда техник таъминоти даражаси ўрганилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Шунингдек, ҳозирги кунгача “қизил” тоифада қолаётган “Гулбозор” маҳалласига борилиб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда уйлар, шахсий хонадонлар ва жамоат жойларида видеокузатув қамровини ошириш, криминоген вазиятни чуқур таҳлил қилиш, профилактика инспекторлари томонидан аҳоли муаммоларни ўрганиш ҳамда бартараф этиш бўйича “маҳалла еттилиги” билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга эътибор қаратилди.

Тадбир жараёнида, аниқланган барча камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, келгусида хизмат фаолиятини такомиллаштиришга оид мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ишчи гуруҳ аъзоларининг ўрганиш ишлари пойтахтимизнинг бошқа туманларида ҳам давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech